• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 5 декабря 2017

ИИББ vs ОАВ: милиция ходимлари журналистлар билан футбол ўйнади (Фото)

5 декабрь куни Тошкентда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида мини-футбол бўйича ўйин бўлиб ўтди. Бош соврин - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги.

3216
0
UzNews.uz

Ўйин Тошкентда ёпиқ футбол майдонида бўлиб ўтди.

Ўйин бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси ИИВ оркестри ижросида Ўзбекистон Давлат мадҳияси янгради.

Бош кубокга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва Республикамиздаги интернет нашрларнинг журналистлари курашдилар. Ўйин Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган эди.

Ўйин натижаларига кўра, ОАВ жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккала жамоа аъзолари медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг UzNews.uz мухбирига берган интервьюсида таъкидлашича, мазкур ўйин маҳаллий ОАВ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги дўстона муносабатни мустаҳкамлаш учун ташкиллаштирилган.

3216
0