Бортда атиги 10 киши бўлган. Ўзбекистон фуқаролари қаторида Украина ҳамда Россия фуқаролари ҳам ҳалокат қурбонига айланган, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.
"Ўзбекистон ва Украина фуқаролари қаторида уч нафар Россия фуқаролари учувчи, борт муҳандиси ва яна бир нафар ходим ҳам бўлган. Улар Конго Демократик Республикасида хусусий шартнома асосида ишлар эди", - деди РФ ТИВ вакили Мария Захарова ҳафталик брифингда.
Яқин орада Конго ҳукумати ҳалок бўлганларни юртларига жўнатиш учун зарур чораларни кўради.