Ўзбекистонлик чегарачилар томонидан, чегарани бузганликда гумонланган Қирғизистон фуқаросини ҳибсга олиш пайтида ўқотар қурол ишлатилгани айтилмоқда. Қирғизистон чегара хизмати хабарига кўра, бу воқеа 27 январь куни содир бўлган.
Хабарда айтилишича, Жалолобод вилоятидан бўлган, 1979 йилда туғилган фуқаро А.У чегарачиларнинг ўқ узиши натижасида, чап оёғидан жароҳат олган.
Қирғизистонлик фуқаро Наманганнинг Чуст туманидаги касалхоналардан бирига олиб борилган ва айни пайтда унинг соғлиги яхши деб айтилмоқда.
Икки давлатнинг Чегара хизматлари ўзаро муҳокама олиб бориб, суриштирув тугагач ҳамда фуқаронинг соғлиги тиклангандан сўнг, уни Қирғизистон томонига топширилиши ҳамда фуқаронинг яқинлари, хабар олиш учун шифохонага келишларига ёрдам кўрсатилиши борасида келишиб олишди.
Бу ҳодиса муносабати билан икки мамлакат чегара хизмати ўз текширувларини ўтказишмоқда.