• 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 апреля 2018

Тошкент халқаро аэропортида янги қабул зали очилади (Видео)

Тошкент аэропортида фақат четдан келган йўловчиларнинг қўнишлари учун жаҳон талабларига жавоб берадиган “қўниш зали” яқин кунларда ўз ишини бошлайди.

3360
0

Ушбу залда 12 та паспорт-назорати пункти бўлиши режалаштирилган бўлиб, унда 24 нафар чегарачилар, яъни ҳар бир пунктда икки кишидан бўлиб фаолият олиб боришади.

Тахминларга кўра, ҳозирда 250 йўловчининг қабул қилиниш учун 15 дақиқа вақт сарфланаётган бўлса, бу зал иш бошлагач вақт икки баравар қисқариши айтилмоқда.

Шунингдек, залда юкларни қабул қилишга мўлжалланган 4 та алоҳида жой очилиши ҳам айтилган бўлиб, бу ерда бараварига 4 рейснинг юкларини қабул қилиш имкони пайдо бўлади.

Таъкидлаш керакки, бу зал фаолият бошлагач, Ўзбекистонга келаётган ҳар бир меҳмон узоғи билан 30 дақиқа ичида шаҳарга чиқиб кетиш имконига эга бўлади.

3360
0