• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 13 сентября 2017

Ўзбекистон Мянмадаги зўравонликларни тўхтатишга чақирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати томонидан мянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

3454
0
BarcroftMedia/ТАСС

Ўзбекистон ТИВ Мянмадаги ҳолат юзасидан баёнат берди.

"Мянмада юзага келаётган вазият, хусусан, мамлакатдаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда ташвиш билан қарши олинди", - дея қайд этилган хабарда.

ТИВнинг хабарига кўра, Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва ирқи, ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларидан қатъий назар, ҳар бир инсон барча ҳуқуқ ва эркинликлар билан сўзсиз таъминланиши тарафдори.

"Шу муносабат билан, Мянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонлик хатти-ҳаракатларини тўхтатишга ва бу ҳодисанинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришга ҳамда муаммони фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга чақирамиз", - дейилган ТИВ хабарида.

Қайд қилиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

3454
0