Ташрифи давомида Бош Вазир туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Болалар соғломлаштириш ташкилотларидаги шароитларни кўздан кечирди ва тумандаги бир неча ўқув муассасаларига борди.
Абдулла Арипов 86 сонли мактабнинг ташқи кўриниши қониқарсиз эканлигини тан олди. Бош Вазир мактаб раҳбариятига мактаб ҳовлиси тартибсиз ҳолатда эканлигини таъкидлади. Тайинли жавоб ололмаган Абдулла Арипов мактаб директорини ўз вазифасидан озод қилишга буйруқ берди.