• 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 января 2018

ИИВ тизимида тайинловлар амалга оширилди

Хоразм, Фарғона ва Самарқанд вилоятининг айрим туманларида ҳам ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

4351
0
UzNews

Подполковник Хожаназаров Сатбай Бектурсинович Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Исмоилов Исомиддин Баҳриддинович Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Алавиддинов Ғанижон Муҳиддинович – Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Подполковник Ғоибназаров Абдулходи Абдусубхонович – Фарғона вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Машарипов Азамат Янгибоевич – Хоразм вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Подполковник Ортиқов Сирожиддин Саъдуллаевич эса Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига ишга тайинланди.

Майор Дадахонов Шавкат Шокирович – Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Подполковник Абдуллаев Абдулла Ҳабибуллаевич – Хоразм вилояти Боғот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Пирязов Жамолбек Қосимович – Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Ражабов Мансур Ҳайитбоевич – Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

4351
0