• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 сентября 2017

Муборак газни қайта ишлаш заводининг 3 нафар ишчиси газдан заҳарланиш натижасида ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида жойлашган Муборак газни қайта ишлаш заводида газдан заҳарланиш оқибатида 3 нафар ишчи ҳалок бўлди ва бир нафар ишчи касалхонага етказилди.

4299
0
mgpz.uz

2017 йилнинг 20 сентябрь куни “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ цехида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида завод ишчиларидан 4 нафари газдан заҳарланган.

Натижада 3 нафар ходим – цех бошлиғи Аъзам Кулиев, операторлар Қудрат Тўраев ва Умрзоқ Ўринов биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этишган.

Оператор Даврон Ботиров касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Комиссия томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

4299
0