• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2017

Тошкент вилояти прокуратураси ўз сайтини ишга туширди

Тошкент вилояти прокуратураси органларининг расмий веб-сайти ишга туширилди.

6586
0

Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этилган.

Шуни инобатга олиб, Тошкент вилояти прокуратураси органларининг расмий веб-сайти (TVP.UZ) ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон24. Тошкент вилояти прокуратураси аҳоли ва жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйишга интилади. Биз учун аҳоли фикри ўта муҳимдир, чунки прокуратура органлари вазифаларини ошкора амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имконини беради.

Мазкур сайтни яратишга сабаб бўлган асосий омил – бу аҳолини жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасидаги маълумотлар билан тезкор хабардор қилиш ва қонунчиликда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва инобатга олиш жараёнини назарда тутувчи халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш эҳтиёжининг мавжудлигидир.

Ҳозирги вақтда сайтдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги имкониятлар мавжуд:

• Тошкент вилояти прокуратурасига ариза, шикоят ва таклифларни виртуал қабулхона орқали онлайн тарзда йўллаш;

• ҳуқуқий маслаҳат олиш;

• вилоят прокуратураси органлари фаолияти ва унинг амалдаги натижалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасидаги тадбир ва янгиликлардан хабардор бўлиш;

• ижтимоий сўровларда қатнашиб, минтақадаги коррупция ҳолати ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

• қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шу жумладан, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни йўллаш;

• вилоятдаги идора ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳамда инвестицион имкониятлар, шунингдек, бедарак йўқолганлар ва жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар қидируви билан боғлиқ долзарб маълумотларга эга бўлиш;

• жиноятлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, шунингдек, турли ҳаётий вазиятларда ҳаракатланиш чоралари ва қоидаларини ўзида ифода этган махсус эслатмалар билан танишиш.

6586
0