• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 2017

1 июлдан поездлар қатнови вақти ўзгаради

Бухоро – Самарқанд – Тошкент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан 1 июлдан айрим поездлар қатнови вақти ўзгаради.

2990
0

“Афросиёб” электропоезди эрталабки соат 5:00 да Бухоро вокзалидан жўнаб, эрталабки соат 8:48 да Тошкент марказий вокзалига етиб келади. Шу куни кечки соат 18:50 да ортга қайтган поезд тунги соат 22:48 да Бухорога этиб боради.

Шу муносабат билан 1 июль кунидан бошлаб Тошкент – Қарши – Тошкент  ҳамда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишларида ҳаракатланаётган “Афросиёб”  йўловчи электропоездларининг ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгартириш киритилди.

Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, кундузги соат 11:20 да Қаршига этиб боради ва шу куннинг ўзида кундузги соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтиб, кечки соат 20:10 да Тошкентга этиб келади.

Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган электропоезд ҳар куни эрталабки  соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб,  кундузги соат 11:16 да Бухорога этиб боради ва шу куни кундузги соат 15:52 да Бухородан ортга қайтиб,  кечки соат 19:40 да Тошкентга этиб келади.

2990
0