Ушбу рестораннинг биринчи тармоғи қаерда жойлашиши қуйидаги расмда ўз аксини топган.
“UzNews.uz” мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистонда KFC ресторанининг дастлабкиси пойтахтдаги “Истиқбол” кўчаси, яъни халқаро Вестминстер университети қаршисидаги бинода жойлашади.
Воқеа гувоҳига айланган мухбиримизнинг хабарига кўра, қурилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган бўлиб, яқин ойлар ичида тугалланиб, рестораннинг фаолият бошлаши айтилмоқда.
Рестораннинг икки қаватли бинода жойлашаши ва унинг 24 соат фаолият юритиши айтилмоқда. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу ресторандан автомашинангиздан тушмасдан туриб, келиб таом олиб кетишингиз учун ҳам шароитлар қилиниши айтилмоқда.