• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 июня 2017

Шавкат Мирзиёев Рамазон Ҳайити куни беморлар ҳолидан хабар олди

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди.

3675
0

Президентимиз шифохона эски биноларини янгилаш борасидаги лойиҳалар билан танишди. Беморларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

“Беморларга муносиб шароитлар яратиш керак”, -  деди давлатимиз раҳбари. Шифохонанинг ташқи ва ички кўринишини тартибга келтириш, бу ерда ишлаётган тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги “Мурувват” уйида ҳам бўлиб, беморлар учун яратилган шароит билан танишди.

Бугунги кунда бино ва унинг конструктив элементларининг техник ҳолати таъмирталаб. Давлатимиз раҳбарига мазкур интернат ҳудудини кенгайтириш ва қўшимча бинолар қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.  Интернатда руҳий касал ногирон эркаклар даволанади.

“Улуғ айём кунлари бундай савоб ишларни қилиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг эътиборимизда бўлмоғи зарур”, -  деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз мазкур шифохона ҳудуди ёнида қўшимча қурилиш ишлари олиб бориш, касалликларнинг турига қараб алоҳида бинолар қуриш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

3675
0