• 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 2017

232 млн сўмлик дори воситаларини яширин равишда олиб кирмоқчи бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ходимлари томонидан умумий қиймати 232 миллион сўм бўлган дори воситаларини олиб кириш ҳолати аниқланди.

3786
0

Дори-дармонларнинг биринчи партияси Тошкент халқаро аэропортида Москвадан учиб келган фуқаронинг багажини текшириш давомида аниқланди. Текширув натижасида жиноятчи 23 турдаги 3389 дона дори воситалари ва 4 турдаги 8 дона биологик актив қўшимчаларни олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.

Бундан ташқари, экспертиза хулосаларига кўра, мазкур дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш тақиқлангани маълум бўлди.

Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 84 млн сўмдан кўп деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, Истанбул-Тошкент йўналишида учуб келган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси дори воситаларини оёқ кийимлар қутилари орасига яширган ҳолда олиб кирмоқчи бўлишган.

Текширув давомида 3 нафар фуқаронинг багажларида 3 турдаги 3700 донадан ортиқ дори воситалари борлиги аниқланган.

Дори воситаларининг умумий қиймати 148 млн сўм атрофида бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

3786
0