• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 2017

Боровский номидаги тиббиёт коллежига ҳужжатлар қабул қилиш тўхтатилди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш Вазирлиги Боровский номидаги тиббиёт коллежини ўрганиб чиқди ва натижада ушбу муассасада ўқув тарбиявий жараённи ташкил этишда жиддий муаммолар борлиги аниқланди.

3295
0

Жумладан, коллежда 2 минг ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да, бугунги кунда 3 минг 94 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Коллежда ўқувчилар сони унинг қувватига нисбатан 1.5 баробар кўплиги, гуруҳларда ўқувчилар сони ўртача 36-38 нафарни ташкил этиши, ўқув хоналари етишмаслиги дарслар 2 сменада ташкил этилишига сабаб бўлган.

Қолаверса, ўқувчилар сонининг кўплиги жисмоний тарбия дарсларини спорт залларида ташкил этишда ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш имконини бермайди. Яъни, айрим гуруҳларга жисмоний тарбия дарсларини ўтиш имкони бўлмаган.

Бундан ташқари, коллежнинг фаоллар зали ҳам йўқ. Бу ҳолат ўқувчилар ўртасида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишларни ташкил этиш, ота-оналар йиғилишларини ўтказиш имконини бермайди. Устига-устак, уч минг нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил оладиган ушбу коллежнинг Ахборот ресурс маркази ўқув зали бор йўғи 34 ўқувчига мўлжалланган, холос.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежига 2017-2018 ўқув йили учун қабул тўхтатилиши юзасидан тегишли таклифлар тайёрланди.

Мазкур ваколатли органлар томонидан таълим муассасасининг келгуси фаолияти билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилина

3295
0