Ўзгидромет хабарига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 27-30 сентябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, 28-29 сентябрда эса баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрь кунлари баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27 сентябрь куни кечаси +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади. 28-29 сентябрь кунлари кечаси +8…+13 даража, кундузи +15…+20 даража, 30 сентябрь куни кечаси +6…+11 даража, кундузи +18…+23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, 29-30 сентябрь кунлари кечаси +6…+11 даражагача пасаяди. 27-28 сентябрда +23…+28 даража, 29-30 сентябрда эса +20…+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. 28 сентябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, 29-30 сентябрь кунлари кечаси +6…+11 даражагача пасаяди. 27 сентябрь куни кундузи +20…+25 даража, 29-30 сентябрь кунлари +15…+20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Фақатгина Қашқадарё вилоятининг 28-29 сентябрь кунлари баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, 29-30 сентябрь кунлари кечаси +6…+11 даражагача пасаяди. 27-28 сентябрь кунлари кундузи +23…+28 даража, 29-30 сентябрда эса +20…+25 даража бўлади. Қашқадарё вилоятида +18…+23 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 27-28 сентябрда ёғингарчилик кузатилмайди. 29-30 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 28-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-29 сентябрь кунлари кечаси +10…+15 даража, 30 сентябрда +7…+11 даража бўлади. 27-28 сентябрь кунлари кундузи +20…+25 даража, 29-30 сентябрда эса +10…+15 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 27 сентябрда ёғингарчилик кузатилмайди. 28-29 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 27-29 сентябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 сентябрь кунлари кечаси +7…+12 даража, 29-30 сентябрда +2…+7 даража илиқ бўлади. 27 сентябрь куни кундузи +13…+18 даража, 28-30 сентябрда эса +10…+15 даража бўлади.