Бугун, 10 июнь куни Бош котиб Самарқандга етиб келди ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Куннинг иккинчи ярмида Антониу Гутерриш Нукусга бориб, Орол денгизидаги кемалар қабристонига ташриф буюришни режалаштирган.
Шунингдек, учрашув ва музокаралар ўтказиб, мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини ва долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.