Аввалроқ, Шавкат Мирзиёевни аввал Бухоро ва кейин Навоий вилоятига сафар қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 16 февраль куни давлат раҳбари Бухоро вилоятига ўз сафарини бошлади.
Давлатимиз раҳбари 2017 йил 10-11 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларни белгилаб берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажми ошди. Транспорт ва сервис инфратузилмаси ривожланиб, сайёҳлар оқими кўпайди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган имкониятлар ишга солинди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар бунёд этилди.
Икки кунлик ташриф давомида Президентимиз аввалги топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.