• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 января 2018

Дубайга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан 19 февралдан 23 мартга қадар фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи ортгани сабабли Дубай (БАА)га қўшимча рейслар йўлга қўйилади.

2185
0
uzairways.com

Қўшимча авиарейслар Тошкент-Дубай-Тошкент йўналишида душанба ва жума кунлари Boeing 757 самолёти орқали амалга оширилиши айтилди.

Маҳаллий вақт билан самолётлар душанба куни Тошкентдан соат 8:20да ҳавога кўтарилиб, Дубайга соат 10:55да етиб бориши белгиланган.

Дубайдан эса душанба куни соат 12:55да парвоз қиладиган самолёт Тошкентга 17:10да етиб келиши режалаштирилган.

Жума куни эса Тошкентдан соат 8:20да ҳавога кўтарилиб, Дубайга соат 10:55да етиб бориши айтилаётган бўлса, Дубайдан 13:00да учадиган самолёт Тошкентга соат 17:15да етиб келади.

Айни вақтда эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Дубайга ҳафтасига 3 марта яъни, чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари рейслар амалга оширмоқда.

2185
0