• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 31 января 2018

“Nexia” ҳайдовчисининг хатоси икки йўловчининг вафотига сабаб бўлди

28 январь куни соат 20:00да  “Nexia” автомашинаси “ГАЗ 5327” русумидаги юк ташувчи автомашинага бориб урилди ва ЙТҲ натижасида икки йўловчи вафот этди.

2416
0
tergovdepartamenti.uz

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментининг хабарига кўра, воқеа Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Чоржўй ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 9-километрида содир бўлган.

1989 йилда туғилган  “Nexia” автомашинасининг ҳайдовчиси, ўзининг қўл телефонини зардга қўймоқчи бўлгани сабабли чалғийди ҳамда бунинг натижасида у бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилди.

ЙТҲ натижасида 4 та йўловчи жароҳат олди ҳамда 2 нафар йўловчи Самарқанддаги шифохонада вафот этди.

Бу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Тергов бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди.

2416
0