Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилоятининг Қашқадарё вилояти билан чегара ҳудудида жойлашган “Чўлқувар” ва Хоразм вилояти билан чегара ҳудудида фаолият кўрсатган “Қизилқум” ППХ масканлари олиб ташланди.
Бундан ташқари, Бухоро шаҳрига кираверишда жойлашган “Тахмач” ва “Чандир” ЙПХ масканлари ҳам ёпилди.