Аввал хабар берганимиздек, ҳарбий КВНчилар Россия армияси Марказий академик театрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари ҳарбий ўқув юртлари жамоалари ўртасидаги “Қувноқлар ва зукколар клуби” фестивали финалида иштирок этишди.
Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон вакиллари ушбу ўйинда илк бор иштирок этишди.
Ўйин финалига тайёрланиш жараёнида курсантларда Москва олий таълим муассасаларида таълим олаётган тенгдошларига яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билан танишиш имкониятлари бўлди.