• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 апреля 2018

Хусусий боғчалар барча турдаги солиқлардан 10 йилга озод этилди

Президентнинг 5.04.2018 йилдаги ПҚ–3651-сон қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

10037
0

1) Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари (МТМ) қуйидагилардан озод этилади:

а) нодавлат МТМ фаолият кўрсатишни бошлаган пайтдан бошлаб 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

б) ДХШ тўғрисида битим тузилган кундан бошлаб 2 йил муддатга – тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган асбоб-ускуналар, инвентарь, ўқув қўлланмалари ва ўйин зоналари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно);

Бу - муҳим! Ушбу солиқ ва божхона имтиёзлари фақат ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра мактабгача таълим соҳасида кўрсатилган хизматлардан олинган соф тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг камида 80%ини ташкил этган нодавлат МТМга нисбатан қўлланилади.

Мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин нодавлат МТМга ота-оналар имтиёзли тўлови миқдори асосида квоталар бўйича қабул қилинган тарбияланувчиларга таълим хизматларини кўрсатишдан олинган фойда ДХШ тўғрисида битимнинг амал қилиш муддати даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади.

2) 1.01.2023 йилгача нодавлат МТМ учун ЯИТ ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг 10%и миқдорида белгиланди. ДХШ асосида ташкил этилган нодавлат МТМ учун эса – ДХШ тўғрисида битим имзоланган ойдан бошлаб 10 йил муддатга ЯИТ 5%ни ташкил этади.

3) Жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига мансуб бўлиши учун МТМ ходимларининг чегараланган ўртача йиллик сони 100 нафаргача белгиланган. Айни пайтда чегараланган сони 25 нафарни ташкил этади.

Мактабгача таълим нодавлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ДХШни амалга ошириш тартиби ва шакллари ҳақида – бу ерда.

Ҳужжат 2018 йилнинг 5 апрель кунидан бошлаб расман кучга кирди.

10037
0