• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 2018

2018 йилда 153 нафар вояга етмаганлар ўз жонига қасд қилишган

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ўтган йилнинг шу даврида 163 та суицид ҳолати айнан вояга етмаганлар орасида қайд қилинган.

3899
0
UzNews.uz

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилган.

Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 01.05.2018 йил ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайган.

Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1.447 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинди, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

3899
0