2018 йил 27 март куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиалининг Нукус туманлараро почта алоқаси боғланмасининг бир нечта алоқа бўлимлари эшиги иш вақтида берк бўлган, яъни мижозлар ичкарига киритилмаган, хизмат кўрсатилмаган.
Бу ҳолат Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилган навбатдаги мониторинг жараёнида аниқланган.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Қорақалпоғистон филиали томонидан Инспекцияга тақдим этилган маълумотларга кўра, қайд этилган ҳолатлар юзасидан масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.