• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 марта 2018

Учтепа тумани Кадастр бошлиғи тадбиркорни “оёқ ости” қилди

Тошкент шаҳри Учтепа туманидан ижарага жой олиб тадбиркорлигини бошлаганига 10 кун ҳам бўлмаган тадбиркорга, Тумани ҳокимлиги вакиллари, Кадастр ва ИИБ ходимлари томонидан “қўполлик” қилинди.

3608
0
UzNews.uz

“UzNews.uz”га мурожаат қилган, 2018 йилнинг 2 март кунидан хурсандчилик билан, ҳукумат томонидан яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб тадбиркорлигини бошлаган Қосимова Гулноза Эсанова Учтепа тумани Кадастр бошлиғининг хатти-ҳаракати тадбиркорликка қарши қаратилганини айтиб ўтди.

Ҳозирда 3 та, келажакда 10 та ишчи ўрни яратиб, туризм соҳасида кенг фаолият юритишни режалаштирган Гулноза Қосимова якшанба куни ўз ишхонасида ўтирган вақтида, унинг ижарага олган биноси ташқарисидаги реклама ёзуви Учтепа тумани Кадастр бошлиғи томонидан юлиб олиб ташланганини айтди.

Биз билан суҳбатда, Гулноза Қосимова рухсатномаси бўлгани ҳолда “Маслаҳат хизматлари”, “Ҳужжатларни таржима қилиш”, “Техник хизмат тури” каби хизматларни кўрсатишимни Пойтахт аҳолиси ва меҳмноларига билдириш учун ушбу банерни ўз маблағим ҳисобига ясатиб, ижарага олган биноимни ташқарисига осган эдим, кутилмаганда 10 га яқин менга нотаниш кишилар (Гулнозанинг айтишича, бу нотаниш кишилар Учтепа тумани ҳокими бошчилигидаги ҳокимият вакиллари, Кадастр ва 3 нафар ИИБ ходимларидан иборат бўлган) келиб ушбу банерни огоҳлантиришсиз юлиб ташлашди, - деди.

Учтепа тумани Лутфий кўчаси 1а уйда ижарада тураман, соат тахминан 12:00да бу воқеа содир бўлди. Мени, сиёсатга қарши боришда айблашганидан ташқари, нафсониятимга тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилишди, - дейди Гулноза Қосимова.

Мен агар бу ишим нотўғрилигини билганимда ўз хоҳишим билан уни авайлаб олиб қўярдим, чунки унга мени маблағим сарфланган, бундан ташқари мени ҳеч қандай оғзаки ва ёзма огоҳлантириш бунақа қилишлари тадбиркорлигимга қарши ҳаракат деб биламан деб қўшимча қилди, - у.

Биз бу масала ортидан Давлат Рақобат қўмитасининг Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Азимов Дилшод Абдуҳакимжон ўғлига мурожаат қилдик.

Дилшод Азимовга кўра, аввало тадбиркорнинг ўзи ҳақидагидан бошқа маълумотлар ёзилган банер ҳам реклама сифатида қабул қилинади ҳамда бунинг учун махсус рухсат олиниши шарт, масаланинг иккинчи томонига қарайдиган бўлсак, агарда бу реклама деворга осилган бўлса, уни ҳеч ким ўзбошимчалик билан юлиб олишига ҳам ҳаққи йўқ, чунки бунинг ҳам ҳуқуқий асослари ва тартиби бор.

Дилшод Азимовнинг фикрига кўра, Кадастр ходимларининг эса бу ишни қилишларига мутлоқо ҳаққи йўқ экан. Чунки, бундай ноқонуний ҳолатлар билан шуғулланадиган ваколатли бошқа ташкилотлар бор.

Гулноза Қосимова бу ғайриодатий ҳаракатлардан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига ҳам мурожаат қилган.

Биз ҳам ўз ўрнида тадбиркорларга кенг шароитлар яратилаётган бир даврда, Гулноза Қосимованинг ҳуқуқлари тикланиши ва унга етказилган моддий зарар ўрни қопалиниши тарафдоримиз.

“UzNews.uz” бу воқеа юзасидан журналистик суриштирувни давом эттиради.

3608
0