Юнусобод тумани Ҳасанбой кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Ваз 21063 автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборади. Андижон вилоятида яшовчи 47 ёшли фуқаро тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Бундан ташқари ёш ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида тўхтаб турган Нексия автомашинасига бориб урилади ва Нексия автомашинасининг орқа юкхона, орқа буфер, орқа чап томон ёритиш чироғига жиддий техник шикаст етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.