Орден давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилло Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов томонидан топширилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан, ТИВ раҳбари ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан юқори давлат нишони билан тақдирланди.