• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2017

Нақд пул ечиб олиш учун банкоматлар Тошкентнинг яна 7 та бозорларига ўрнатилди

Пойтахтнинг 7 та туманида нақд пул ечиб олиш учун қўшимча банкоматлар ўрнатилди.

4612
0

Аввал хабар қилганимиздек, халқ банки банкоматлари ўтган ҳафтадан пойтахтнинг 3 та Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида ишга тушди.

Банкоматларни шунингдек, бошқа ўзбек банклари жумладан, Ўзбекистон Миллий банки, Ипотека-банк, Микрокредитбанк ва Ипак Йўли банклари ҳам ўрнатишни бошлашди. Айни вақтда бошқа банклар томонидан ҳам банкоматлар ўрнатиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

UzNews.uz муҳбири банклар билан боғланиб, янги банкоматлар рўйхатини тузиб чиқди:

Ўзбекистон Миллий банки:

-Сергели деҳқон бозори (Сергели тумани)

-"Авиасозлар" бозори ("Кадишева", Яшнобод тумани)

-"Тансиқбоева" бозори (Олмазор тумани)

Ипотека-банк:

-"Наврўз" бозори ("Бўзбозор", Мирзо Улуғбек тумани)

-"Аския" бозори (Яккасарой тумани)

UzNews.uz муҳбирага хабар қилишларича, Ипотека-банк банкоматларига ҳар куни эрталаб соат 09:00 да 40 млн сўм нақд пул жойлаштирилади, бу дегани бир кунда 400 та пластик картани "нақдлаштириш" мумкин. Банкоматлар куну тун ишлайди. Яқинда "Чорсу" бозорида ҳам банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Микрокредитбанк:

-Чилонзор деҳқон бозори (Чилонзор тумани)

Ипак йўли банки:

-"Ўрикзор" савдо мажмуаси (Учтепа тумани)

Нашриётимиз шунингдек, Марказий банк билан ҳам боғланди. Мулоқот давомида ҳар бир банк банкоматларни МБга асосланган ҳолда одамлар гувжум бўлган жойларда ўрнатаётганлиги таъкидланди.

Айни вақтда Тошкентда банкоматларни ўрнатиш жараёни давом этмоқда. Банкоматлар етарли миқдорда ўрнатилганидан сўнг, ўрнатиш жараёни республиканинг бошқа туман ва шаҳарларида жойлашган улкан бозорларида ҳам бошланади.

4612
0