• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 15 октября 2021

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади

Синоптиклар республикада келаётган дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

292
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтанинг бошида республика бўйича кучсиз шамол билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Кечаси ва эрталаб ҳарорат +6…+9 даража атрофида, кун давомида эса +22…+25 даражагача бўлади. Бу октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 2-3 даражага юқоридир.

Қайд этилишича, Тошкентда энг иссиқ бўлган октябрь ойларида кундузги ҳарорат +32…+35 даражагача кўтарилган.

292
0