• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 24 мая 2021

Ангренда 8 та автотранспорт иштирокида йирик ЙТҲ: 5 нафар қурбон бор — видео

ФВВ бугун эрталаб юз берган аянчли ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.

2312
0
Видеодан кадрлар

Бугун, 24 май куни соат 09:30 ларда Ангрен шаҳрида “Наманган – Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган MAN юк автомобили бошқарувни йўқотади, дея хабар берди ФВВ Матбуот хизмати.

Юк автомобили ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган. Натижада иккита Lacetti, Cobalt, Gentra, Matiz ва иккита Nexia-3 билан тўқнашиб ЙТҲ содир қилган. Оқибатда Lacetti’лардан бири ёниб кетган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.  

Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Содир бўлган ҳодиса бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

2312
0