• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 27 мая 2021

Ҳаракатдаги Lacetti “люк”ига чиқиб олган қиз жаримага тортилди — видео

Йўловчи қиз автомобиль эгасининг оиласи бузилишини истамаслигини айтиб, унинг хотинидан узр сўради.

4388
0
Видеодан кадрлар

23 май куни Жиззах вилоятида Lacetti’даги йўловчи қиз автомобиль “люк”ига ўтириб кетаётгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Вилоят ИИБ ходимлари қоидабузарларни аниқлаб, жазога тортди.

Йўловчи қизга нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси (Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома тузилиб, БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

“Ман узр сўрайман. Автомобиль эгаси рулда эмасди, Вали исмли танишим билан эдик. Автомобиль эгаси, рафиқаси, оила аъзоларидан узр сўрайман. Қўлларидан келса, кечиришсин. Мени деб битта оила бузилиб кетишини истамайман”, - дейди “томоша” кўрсатган қиз.

4388
0