• 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 июня 2021

Ўзбекистонда енгил автомобиль экспорти қарийб $90 миллионга ошди

Ўтган 5 ой ичида 134,9 млн долларлик енгил автомобиллар экспорт қилинди. Асосий харидор Қозоғистон бўлмоқда.

858
0
UzAuto

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг беш ўтган ойи давомида хорижий давлатларга қиймати $134,9 млнга тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг январь-май ойларига нисбатан 84,6 млн АҚШ долларига  ошган. 

Енгил автомобилларнинг асосий харидорлари — Қозоғистон ($127,1 млн), Афғонистон ($2,7 млн), Украина ($2,3 млн) ва Қирғизистон ($1,0 млн), Россия ($955,9 минг), Озарбайжон ($444,7 минг) ва Тожикистон ($339,1 минг).

858
0