• 11 916 сум
    28.92
  • 13 749 сум
    32.19
  • 146 сум
    -0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 916 сум
    28.92
  • 13 749 сум
    32.19
  • 146 сум
    -0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 июня 2021

Ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган “замдекан” ушланди

У талабага ўқишини кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришни пул эвазига ҳал қилишни ваъда қилган.

1101
0
Прокуратура департаменти

Бухоро муҳандислик технология институти факультет декани ўринбосари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пора билан қўлга тушди.

У 1-босқич талабаси Х.га ваколатли танишлари орқали ўқишини 500 АҚШ долларига кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1101
0