• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 января 2022

Умра сафарига пандемиядан олдин тўлов қилганлар яна қўшимча пул тўлайди

Ўзбекистонмусулмонлари идораси 2020 йил февралгача Умра зиёратига охирги тўловни қилганлар қўшимча пул тўлашини, шунингдек, ўзбекистонликлар учун зиёрат қачондан бошланишини маълум қилди.

874
0
azon.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра сафарига аввал тўлов қилганлар қўшимча пул тўлашини маълум қилди.

Қайд этилишича, пандемиядан олдин, яъни 2020 йил февраль ойига қадар Умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4 млн 770 минг сўм маблағ тўлайди.

Ушбу қўшимча тўловни белгилашда, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларни таъминлаш, 15 фоиз Саудия ҚҚС солиғи каби сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган. Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида энг замонавий меҳмонхоналар зиёратчиларга хизмат қилади.

2022 йил 22 январь куни биринчи рейсни Умра сафари учун Саудия Арабистонигa учиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январь кунлари ҳам навбатдаги рейслар амалга оширилади.

Маълум қилинишича, 2020 йил февраль ойи охирига қадар умра зиёрати учун тўловларни амалга ошириб, сафарга бора олмаган фуқаролар юборилади.

Шунингдек, зиёратчилар COVID-19'га қарши Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson & Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим.

"Талаб қилинган вакциналарни эмас, балки “Спутник V” ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналар билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналариан бири билан 1 марта эмланиши кифоя қилади", - дейилади хабарда.

874
0