• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 января 2022

“Снослар” масаласидаги мулкдорларни қийнаётган қоидалар бўйича низом ўзгартирилди

Энди инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган ҳудуддаги битта мулкдор бу лойиҳага қарши чиққан тақдирда ҳам инвестиция лойиҳаси амалга оширилмайди.

776
0
Иллюстрация

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгариш моҳиятини Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram-каналида тушунтирди

Гап шундаки, мазкур қарор (юқоридаги қарор - таҳрир) билан тасдиқланган Низом асосида ҳокимият ва “учар тадбиркор”лар аҳоли розими, йўқми, инобатга олмаган ҳолда, “ҳудуднинг архитектура қиёфасини яхшилаш” ниқоби билан фуқароларнинг уй-жойларини буздириб, ўзларига фойда берадиган объектларни қуриб сотиш билан шуғулланиб келишаётган эди.

Низомга кўра, қайсидир ҳудудда фуқароларнинг кўчмас мулкларини бузиш ҳисобига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш керак бўлса, дастлаб ўша жойнинг мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилиши керак" - ёзади депутат.

Кушербаевнинг қайд этишича, энди низомга ўзгартириш киритилиб, ўша очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам, мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.

"Бу, менимча, фуқароларнинг мулк дахлсизлигини таъминлаш йўлидаги яхши амалий қадам. Биз бизнес юритиш, инвестиция оқимини кучайтириш, энг муҳими, фуқаро ва давлат ўртасидаги ишончнинг мустаҳкамлигида бу талаб қанчалар зарур эканлигини кўрдик.

Энди бу камчиликларни кеч бўлса ҳам тўғирлаб, судсиз ёки компенсациясиз мулкларидан маҳрум бўлиб, йиллаб сарсон юрган фуқаролар олдидаги қарзимизни қоплашимиз керак", - келтиради Расул Кушербаев.

776
0