• 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 января 2022

Тошкентда икки шахс йўловчига босқинчилик қилиб, пулларини олиб қўйди

У шериги билан ўзининг машинасига ўтирган андижонлик йўловчининг бўйнидан бўғиб, ёнидаги пулларини тунаган. Гумонланувчилар қўлга олинган.

874
0
Тергов департаменти

Тергов департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 8 январь куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 34 ёшли Х.Ж. Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига мурожаат қилган.

Унда қайд этилишича, шу куни соат 09:30да Тошкент халқаро аэропорти ёнида “Водий питак”га бориш учун Lacetti'га ўтирган.

Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Андижон вилоятига ҳаракатланадиган йўловчи машиналар тураргоҳига етиб келишганида, автомашина ҳайдовчиси ва ёнида бўлган йўловчиси уни машинадан тушириб, биргаликда қўлларини ушлаб, бўйнидан бўғиб, жами 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқ-очиқдан талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганликларини маълум қилган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли У.С. ва Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Ю.А.лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.С. ва Ю.А.ларга нисбатан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

874
0