• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 14 января 2022

Дам олиш кунларида ўзбекистонликларни қор кутмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида ҳаво ҳарорати қандай бўлишини маълум қилди.

1490
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 14 январь кундуз куни ҳаво ҳарорати +14...+17 даражагача, Фарғона водийсида +8...+11 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик баъзи жойларда кучли бўлади.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, якшанба кунига +9...+14 даражагача бўлади.

15-16 январь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ёмғирли беқарор об-ҳаво кейинги ҳафтанинг бошида ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади ва қиш ўртаси учун кузатилган меъёр +5...+8 даражага, шимолда +3...+8 даражага етади.

1490
0