Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 январь куни соат 15:00 ларда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида 40 ёшли А.Г. Юқори Чирчиқ тумани Истиқлол маҳалласидаги яшаш хонадонида юзга яқин одамларни тўплаган ҳолда қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз уриштириш ўйинини қонунга хилоф равишда ташкил этиб келган.
Холислар иштирокида А.Г.дан 300 минг сўм пуллар ва ҳодиса жойидан 7 дона хўроз ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Г. га нисбатан ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.