• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 января 2022

"Ўзбекистон ҳар қандай ички ва ташқи таҳдидларни ўз кучи ва салоҳиятига таянган ҳолда ҳал қилади" – эксперт

Юридик фанлар доктори Хушвақт Ҳайитов UzNews.uz мухбирига берган интервьюсида Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, Ўзбекистон нега КХШТга қайтмаслигини тушунтирди.

1035
0
UzNews.uz

КХШТ саммитида Беларус президенти Александр Лукашенко "Ўзбекистон бу воқеалардан сабоқ олиши керак", деди. Бунга қўшимча қилиб унда хориждан ҳужум бўлиши ҳақида ишонарли ахборот борлигини айтди.

Юридик фанлар доктори Хушвақт Ҳайитов UzNews.uz мухбири билан суҳбатда таъкидлашича, Беларусь президентининг фикри кўплаб саволларни туғдирмоқда.

Ҳуқуқшуноснинг фикрича, КХШТга аъзо мамлакат сифатида Беларусь президенти Ўзбекистонни ҳам ушбу ташкилотда аъзо бўлиши зарурлигига ишора қилди. Яъни, агар ушбу ташкилотга аъзо бўлмасанг, сени ҳам бошинга шундай кунлар тушиши мумкин маъносидаги кесатиқ бўлди.

"Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси ҳамда Мудофаа доктринасига кўра, биз ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаймиз, уларда иштирок этмаймиз ва Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари бўлишига йўл қўйилмайди дейилган. Юртимизда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаси очилишига ҳам йўл қўйилмайди — бу мавжуд қонунларга зид. Буни КХШТдан манфаатдор кучлар яхши билади", - деди Ҳайитов.

Шунингдек ҳуқуқшунос ҳеч қачон Ўзбекистон ҳудудига бегона давлатларнинг армияси киритилишига ҳеч қандай имкон қолдирмаслик кераклигини билдирди.

"Конституциямизга кўра Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада салоҳиятли Қуролли кучларга эга. Қуролли кучларимиз мустақил равишда мамлакат сувиринитетини ҳимоя қила олади.

Ўзбекистон ўз ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз ҳудудида аксилтеррор ҳаракатларни олиб бориш нуқтайи назаридан олиб қараганда, уни ўзи эплай оладиган давлат. Шукурки, шу пайтгача Ўзбекистон барча ички муаммоларини ўзининг ҳарбий кучи билан ҳал қилиб келган", - фикрини маълум қилди у.

Ҳайитовнинг такидича, бугун ҳеч бир фуқаронинг хавотир олишига асос йўқ. Барча фуқаролар мамлакатга йўналтирилган провокациялар, иғволарга учмаслиги керак. Ўзини ғамхўрдек кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлганларнинг ўзи барчасининг бошида туриши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучлари хориждаги тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ операцияларда ва ҳарбий можароларда иштирок этмайди.

Хушвақт Ҳайитов Ўзбекистоннинг КХШТга аъзо бўлиши мамлакат манфаатларига зид эканини тахкидлади. Чунки, Ўзбекистон суверен давлат сифатида ўзининг ишончли Қуролли кучларига эга ва турли ҳарбий пойгаларга қўшилиш нияти йўқ.

1035
0