Бухоро туманида ишга туширилган қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси 2022 йил 11 январь куни соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.
Қайд этилишича, қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Маълумот учун, 2021 йил 31 декабрь куни умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.