• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 января 2022

Тошкентга қатнайдиган андижонлик ҳайдовчи ўлдириб кетилди

Ҳайдовчининг мурдаси машинасининг юкхонасидан топилган. 3 нафар гумонланувчи қўлга олинди.

2068
0
Ижтимоий тармоқ

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Андижондан Тошкентга қатновчи 21 ёшли шофёр М.О. 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида нотаниш бўлган 3 нафар йўловчи билан бирга ўзининг Cobalt автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.

Маълум бўлишича, М.О.да Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳда бир фуқародан Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган $11,65 минг пул бўлган.

М.О. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, 9 январь куни ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида, М.О.нинг мурдаси шу куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги автотураргоҳда Cobalt’нинг юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида, 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудида ушланиб, терговга жалб қилинган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

2068
0