Рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлган шахматчи Нодирбек Абдусатторов ва блиц йўналишида 8-ўринни қўлга киритган Жавоҳир Синдаровга пул мукофотлари топширилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
Нодирбек Абдусатторов 250 миллион сўм, унинг мураббийлари Дмитрий Қаюмов (марҳум) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдаров 50 миллион сўм ва Шамсиддин Воҳидовга 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нодирбек Абдусатторовга икки хонали уй топширилгани ҳақида хабар қилгандик.