Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда тунда минга яқин фуқаролар йўлни тўсиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шундан сўнг, вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Аниқланишича, 2021 йилнинг 31 декабрь куни байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истироҳат боғига вилоятнинг барча туманларидан 1000 нафарга яқин фуқаро ташриф буюриб, боғга ўрнатилган арча атрофида тўпланишган.
Қайд этилишича, боғга жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 253 нафар хавфзислик хизмати ходими жалб қилинган.
Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҲМҚО ходимлари томонидан фуқаролар тарқатилаётган холат интернет тармоқларида намойиш қилинган.
Шу куни вилоят ҳудудида норозилик чиқишлари ва намойишлар ҳамда кўнгилсиз холатлар содир этилмаган.