Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнот берди.
2022 йил 24 январга қадар мамлакатдаги барча умумтаълим мактаблари педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш белгиланган.
Шу сабаб нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтиришиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилади.