AKFA Университети 2021 йилда ёшларни математика, кимё, биология ва инглиз тили каби фанларни ўрганишга жалб қилиш, таълим ва фан ривожига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида олимпиада ташкил қилишга қарор қилган эди.
Олимпиада иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг фанга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилади. Олимпиадада келажакда AKFA Университетида ўқишни истаган мактабларнинг 11-синф ўқувчилари ва академик лицейларнинг 3-босқич ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Математика, кимё, биология ва инглиз тили бўйича олимпиада уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда қизиқувчи ёшлар ушбу ҳавола орқали 2022 йил 10 январдан 1 мартгача рўйхатдан ўтишлари керак. Иштирокчилар битта ёки бир нечта фанларни танлашлари мумкин. Олимпиадада рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
2022 йил 10 март куни бўлиб ўтадиган биринчи босқичда рўйхатдан ўтган иштирокчилар онлайн олимпиадада қатнашадилар. Ҳар бир фан бўйича тест топшириқлари сони 20тадан иборат бўлади. Биринчи босқич натижаларига кўра ҳар бир фандан энг юқори балл тўплаган 100 нафар ёшлар иккинчи босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Иккинчи босқич 2022 йил 17 март куни бўлиб ўтади. Иштирокчилар фанга қараб 20тадан 25тагача топшириқларни ечишлари керак бўлади. Ҳар бир фандан энг юқори балл тўплаган 25 нафар ёшлар иккинчи босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Олимпиаданинг якуний босқичи 31 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Якуний босқич иштирокчилари математика, кимё ва биология бўйича 10та масалани ечишади. Инглиз тилидан синовлар иншо ва тест саволларидан иборат бўлади.
Ҳар бир фан бўйича 10 нафар ғолиб аниқланади, улар қуйидаги совринларга эга бўлишади:
1-2 ўринлар — 25 миллион сўм
3-4 ўринлар — 20 миллион сўм
5-6 ўринлар — 15 миллион сўм
7-8 ўринлар — 10 миллион сўм
9-10-ўринлар — 5 миллион сўм
Соврин эгалари ушбу маблағлардан фақат AKFA Университетида ўқиш учун тўловларни тўлаш учун фойдаланиши мумкин. Агар иштирокчи бир нечта фанлар бўйича совриндорга айланса, мукофотлар жамланади, бу эса AKFA Университетида бепул ўқиш имкониятини беради.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари AKFA Университети ректори Беҳзод Жалилов билан қуйидаги ҳаволалар орқали боғланиши мумкин:
Telegram: @bekhzoddjalilov
Instagram: @bekhzoddjalilov
Facebook: @b.djalilov
Батафсил маълумот учун:
Сайт: akfauniversity.org
Telegram: @akfauniversity / @akfaunibot
Facebook: @akfauniversity
Instagram: @akfauniversity
YouTube: AKFA University
Тел.: +998 71 200 01 23
Реклама ҳуқуқлари асосида