Аввалроқ, ижтимоий тармоқда "қора маскалилар" ва балиқ овчяилари ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Навоий вилояти ИИБ Матбут хизмати видеодаги ҳолатга изоҳ берди.
Аниқланишича, 2022 йилнинг 7 январь куни соат 08:00 ларда Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи Golden like fish МЧЖга тегишли балиқчилик базасида ушбу МЧЖда ўзаро шартномада кўрсатилган тартибда, яъни қора рангли либослар кийиб, юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Ушбу келишмовчилик назоратчи инспекторлар овчиларни ичкарига киришлари учун паспорт нусҳаси талаб қилганлиги ва қора рангли либосда ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб борганлиги сабаб келиб чиққан.
ИИБнинг қайд этишича, мазкур инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар, ички ишлар ходими эмас. Уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 209-1-моддасига кўра, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган", - дейилади хабарда.