• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2021

Ўзбекистонга 11 ойда деярли 6 млн дона пиротехника воситаси олиб кирилган

Ноқонуний олиб кирилган 2 млрд 177 млн 500 минг сўмлик шундай воситалар мусодара қилинди.

688
0
Жиззах вилояти ИИБ

2021 йилнинг 11 декабрь кунига қадар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган 2 млрд 177 млн 500 минг сўм қийматидаги 5 млн 947 минг 689 дона пиротехника воситаси мусодара қилинди. Бу ҳақда АОКАда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 54 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 375 та материал судларга ва 277 таси вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга юборилган. Шунингдек, 6 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 44 минг 429 та давлат, халқ хўжалиги ва хусусий тадбиркорлик объектлари ҳамда фуқароларнинг 17 минг 464 та хонадони қўриқлаб келинмоқда.

688
0