• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 ноября 2021

Фуқароларнинг қарийб 600 млн сўм пулини "еб юборган" Халқ банкининг собиқ ходими ушланди

Сурхондарёда одамларнинг банкдаги омонат пулларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган собиқ бўлим бошлиғига жиноят иши қўзғатилди.

1496
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ "Халқ банки" туман филиалининг мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Текширув натижасида филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.Т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 млн сўм нақд пулларини омонат ҳисоб рақамларига қўймасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1496
0