• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 декабря 2021

Тошкентда автобус ва метрополитенда йўлкира нархи оширилмоқда

1 январдан Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкирани ошириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг “Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

1577
0
UzNews.uz

1 январдан Тошкентда автобус ва метрополитенда йўлкира нархи оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкирани нақд пул орқали тўловларни амалга оширишда 1 700 сўм, бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун  3000 сўм этиб белгилаш режалаштирилмоқда.

Қарорда келтирилишича, йўлкира ҳақи йиғилишида шаффофликнинг таъминланиши шаҳар жамоат транспортида нақд пул орқали тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сони камайиши эвазига транспорт карталаридан фойдаланувчиларнинг сони ва улардан тушадиган маблағларнинг кескин ўсишига, улар томонидан чекланган тарифлар асосида кўриладиган зарарлар миқдорининг камайишига олиб келади.

2022 йилда янги тарифларнинг жорий этилиши натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга биноан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройлари ҳамда “Тошкент метрополитени” УКнинг кутилаётган умумий зарари миқдори камайиши эвазига шаҳар маҳаллий бюджетида 128-130 млрд сўм миқдорида маблағлар тежалиши кутилмоқда

1577
0