• 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 054 сум
    18.81
  • 13 932 сум
    16.93
  • 167 сум
    -0.9
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 декабря 2021

Тошкентда автомобиль жарималарини ўчиртирмоқчи бўлган сохта ИИО ходими ушланди

У телефонда орган ходимларидан жарималарини ўчиртириб беришини ҳамда синглисини "права" имтиҳонидан ўтказиб қўйишини талаб қилган.

843
0
видеодан кадр

Тошкентда бировларнинг номидан ўзини орган ходими сифатида таништириб, ноқонуний ишларни битказиб олмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган О. шофёрлик қилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун бир қанча жарималари йиғилиб қолган.

Шунда, у Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга қўнғироқ қилиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништирган ҳамда жарималарини ўчиртириб беришини талаб қилган.

Аммо, ходим барчаси қонуний кўриб чиқилишини айтган.

Орадан 3-4 кун ўтиб, О. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига қўнғироқ қилиб, яна ўзини орган ходими сифатида таништириб, синглисини имтиҳондан ўтказиб беришларини талаб қилган.

Қайд этилишича, О.га тегишли бўлган автомобилни унинг таниши бошқарган вақтида Чилонзор туманида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилганда, у О.га телефон қилиб, муаммони телефон орқали ҳал қилиб беришини сўраган. Шундан сўнг, О. телефон орқали ўзини ИИО ходими деб таништириб, ЙПХ ходимидан уни қўйиб юборишини талаб қилган.

"Сиз ишлайдиган жойдан аниқлаштириб, вазиятга қонунини баҳо берамиз, дедим", - дейди ЙПХ ходими.

Шундан сўнг, О.нинг шахсини аниқлаш бўйича хизмати текшируви ўтказилди. Натижада, унинг ИИОга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. Шунингдек, у қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ўтказилган ҳамда қонуний чора кўрилади.

843
0